САЙЁР ҚАБУЛГА МАРХАМАТ !!!

Ўзбекистон Республикаси “Давергеодезкадастр” қўмитаси томонидан тасдиқланган режа-графикга асосан Фарғона вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи Машрапов Нодирбек Рўзибоевич бошчилигида Фарғона вилоятининг Қува туманида жисмоний  ва юридик шахслар вакиллари билан сайёр қабул ўтказилиши белгиланган. 

Мазкур учрашувда ер майдонларини ажратиш, дехқон ва фермер хўжаликлари фаолиятида учраётган муаммолар, кадастр хужжатларини расмийлаштириш, давлат рўйҳатидан ўтказиш ва бошқа сохага доир муаммолар ва ўзингизни қизиқтирган саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.

 Сайёр қабулда қатнашиш истагида бўлган жисмоний  ва юридик шахслар 2020 йил 27 феврал куни соат 10:00 дан бошлаб Қува тумани Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига ташриф буюришлари мумкин.

 Мурожаат учун: (73) 244-78-50 ишонч телефони хамда www.fargonakadastr.uz хизматларидан фойдаланишингиз мумкин.

ВИЛОЯТ ЕР РЕСУРСЛАРИ ВА ДАВЛАТ КАДАСТРИ БОШҚАРМАСИ.