Сайёр қабул

САЙЁР ҚАБУЛГА МАРХАМАТ !!!

Ўзбекистон Республикаси “Давергеодезкадастр” қўмитаси раиси томонидан тасдиқланган режа-графикга асосан “Давергеодезкадастр” қўмитаси раиси ўринбосари Маматов Акмал Алишерович бошчилигида 2019 йил 18 октябр куни Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани ҳокимлиги биносида (Тошлоқ, Қува туманлари ва Қувасой шаҳар ахолиси иштирокида) жисмоний ва юридик шахслар вакиллари билан сайёр қабул ўтказилиши белгиланган.

Мазкур учрашувда ер майдонлари ажратиш, кадастр хужжатларини расмийлаштириш, давлат рўйҳатидан ўтказиш, кадастр хужжатларини тайёрлашда давлат хизматлари учун тўловлар ва бошқа сохага доир муаммолар ва ўзингизни қизиқтирган саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.

Сайёр қабулда қатнашиш истагида бўлган жисмоний ва юридик шахслар вакиллари 2019 йил 18 октябр куни Тошлоқ туман ҳокимлиги биносига соат 11-00 дан 16-00 га қадар ташриф буюришлари мумкин.

Мурожаат учун: 244-70-07,  244-78-50 ишонч телефонлари ҳамда www.fargonakadastr.uz хизматларидан фойдаланишингиз мумкин.

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ЕР РЕСУРСЛАРИ ВА ДАВЛАТ КАДАСТРИ БОШҚАРМАСИ